Барчамизга маълумки, 2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. Бу бежиз эмас. Чунки турли кўринишдаги экологик муаммолар инсониятнинг ҳаёти ва соғлиғига катта таъсир кўрсатмоқда.

Давлатимиз раҳбари парламент палаталаридаги нутқлари ҳамда халқимизга йўллаган Янги йил табригида ҳам ушбу йилда экология соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси Моҳира Хўжаева ўз муносабатини билдирди.

Депутат 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши нафақат эколог мутахассислар, балки бутун халқимиз учун орзуларни амалга оширадиган йил бўлишини қайд этди.

-Чунки бугун глобал иқлим ўзгариши тобора кучайиб бораётган бир шароитда атроф-муҳит муҳофазаси давлатнинг барқарор тараққиётини белгилаб берувчи омил ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг Янги йил табригида инсон ва табиат мувозанатига асосланган тизимни яратиш борасида таклифи нафақат 2025 йил, балки узоқ йилларга мўлжалланган табиат ва инсон ўртасидаги мувозанатни сақлашга қаратилган дастуриламал бўлади, десак муболаға бўлмайди, – деди депутат.

М.Комилова, А.Аҳмедов, (видео), ЎзА