Жорий йилнинг 10-12 январь кунлари Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг 37 давлатидан 300 нафарга яқин қиличбозлар иштирок этади. Қувонарлиси, мазкур мусобақада Ўзбекистон қиличбозлик терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, қиличбозларимиз бугун Колумбияда бошланадиган U20 ёш тоифасидаги жаҳон кубогидан сўнг Тунисга етиб борса, катталар жамоамиз Тошкентдаги охирги тайёргарликдан сўнг Африкага учиб кетади.

Маълумот ўрнида: Тунисда ўтадиган жаҳон кубогида Исломбек Абдазов, Зуҳриддин Қодиров, Муса Аймуратов, Алпамис Ўракбаев, Сардор Абдукаримбеков, Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева, Аякўз Жумамуратова ҳамда Самира Шокирова каби спортчиларимиз қатнашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА