Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА)нинг январь ойи учун эълон қилган янгиланган рейтингидан ўзбекистонлик 6 нафар боксчи жой олди.

Маҳоратли боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев биринчи ярим енгил вазнда вақтинчалик чемпион сифатида қайд этилган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазнда, Ҳасанбой Дўсматов ўрта енгил вазн тоифасида биринчи ўринда қайд этилди.

Шунингдек, Отабек Холматов ўтган ойдаги ўрнини (4-ўрин) сақлаб қолди. Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазн бўйича 4-ўринда, Бектемир Мелиқўзиев эса энг ўрта вазн бўйича 3-ўринда эътироф этилди.

Т.Рўзиев, ЎзА