Жанубий Корея терговчилари Президент Юн Сок Ёлни ҳимоя қиладиган хавфсизлик кучлари билан беш соат давом этган қарама-қаршиликдан сўнг уни ҳибсга олиш учун олиб борилаётган ҳаракатни тўхтатишга қарор қилди, деб ёзди “РИА Новости” агентлиги.

– Зиддият давом этаётгани сабабли қўлга олиш амалиётини бажариш, деярли, имконсиз бўлиб қолди, – деди Марказий разведка бошқармаси масъул вакили. – Биз воқеа жойидаги зобитлар хавфсизлигини ўйлаб, ордер ижросини тўхтатишга қарор қилдик.

Терговчилар билан Президент хавфсизлик хизмати ва пойтахт мудофаа қўмондонлиги таркибидаги тегишли ҳарбий қисм ходимлари ўртасидаги баҳс натижа бермади.

Кейинги ҳаракатлар ва қарорлар қандай бўлишини вақт кўрсатади.