ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги Ақ жағис маҳалласида яшовчи Бийбисора Кунназарова моҳир ҳунармандлардан. У халқ амалий санъати ва унутилиб бораётган ҳунармандчилик анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш йўналишида  фаол иш олиб бормоқда.

Асли касби ўқитувчи бўлган Бийбисора опа қарийб 30 йил мактабгача ва мактаб таълими тизимида меҳнат қилган. Ҳозирда қадимий гиламлар тўқиш, қорақалпоқ халқ миллий ўтови (қора уй)ни ясаш билан бирга, уни безашда қўлланиладиган “Оқ қур”, “Қизил қур”, “Оқ басқур”, “Қизил басқур”, “Дизббе” ва “Избе” каби буюмларни тайёрлаш билан шуғулланади.

Санъатшунослар ва санъат ихлосмандлари ҳунарманд ясаган буюмлардаги ўзига хос хусусиятни ва сифатни, нозик бадиий дидни юқори баҳолаган.

Ҳунарманд ўз ишлари билан республика ва халқаро миқёсдаги кўргазмаларда, танлов ва ярмаркаларда муваффақиятли қатнашиб келади. Шунингдек, фаолияти давомида 70 га яқин шогирд тайёрлаган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА