ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида Янги йил байрами муносабати билан Чех халқ ёзувчиси Жозеф Лада эртаги асосида саҳналаштирилган “Сеҳрли олма” спектакли болажонлар эътиборига намойиш этилмоқда.
Режиссёр Фарҳод Мирзаев томонидан саҳналаштирилган спектаклдаги воқеалар болажонларни меҳнатсеварликка, катталарни ҳурмат қилишга, ақл билан тафаккурни ривожлантириб боришга ундайди.
Саҳнада “Қорбобо” ролини актёр Парахат Кулимов, “Ганза” ролини актёр Олтинбой Бердибоев, “Она” ролини актриса Светлана Мадетова, “Малика” ролини актриса Клара Боймуродова, “Подшоҳ” ролини актёр Шамсуддин Каломов, “Хизматкор аёл” ролини актриса Гулноз Эшмуродова юксак маҳорат билан ижро этган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА