Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳаёти ва ижоди – саҳнада

260

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Зийўар” номли мусиқали драма премьераси бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида сўзга олганлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мутафаккир таваллудининг 200 йиллиги ЮНЕСКО доирасида нишонланадиган халқаро юбилейлар қаторига киритилгани, Ажиниёз Қўсибой ўғли номининг абадийлаштирилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Мусиқали драма таниқли драматург, ёзувчи ва сценарист, “Дўстлик” ордени соҳиби Муродбой Низанов қаламига мансуб. Асар режиссёр Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Мархабой Усенов томонидан саҳналаштирилган.

Саҳна асарида шоирнинг ёшлик йиллари, ижод йўли ва ўша давр ҳаёти акс эттирилган. Унда “Ажиниёз” образини актёр Бахтиёр Жуматаев юксак маҳорат билан ижро этган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат,видео),ЎзА