Тўрткўлда туғруқ мажмуаси фойдаланишга топширилди

254

Янги йил байрами арафасида Тўрткўл туман тиббиёт марказига қарашли туғруқ мажмуаси биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати ва самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Янги йил байрами арафасида мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши аҳоли фаровонлиги йўлидаги амалий ишларнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 – 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида бино қурилишига 13 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шу асосда туғруқ мажмуаси капитал таъмирланди ва қўшимча 70 ўринли янги бино барпо этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири