Ортиқ Нигматов гроссмейстерга айланди
222

Уммон давлатида шахмат бўйича «Muscat International Chess Championship 2024» турнири ўтказилмоқда.
️Қувонарлиси, мусобақада иштирок этаётган шахматчимиз Ортиқ Нигматов онлайн ҳолатда 2501 рейтинг кўрсаткич қайд этди. Шахматчимиз гроссмейстерга (GM) айланди. Шу тариқа ўзбекистонлик гроссмейстерлар сони 30 нафарга етди.
Маълумот ўрнида: Ортиқ Нигматов гроссмейстер нормаси талабларини муддатидан олдин бажарган эди, фақатгина рейтинг кўрсаткичлари бир марта 2500 рейтингдан ўтиши лозим эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА