Бугун Россия газини Украина орқали кўҳна қитъага етказиб бериш тўхтатилиши муносабати билан Европа Комиссияси вакили ЕИ мамлакатлари воқеанинг бундай ривожига тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги ёзди.

Таъкидланишича, ҳозирги инфратузилма Марказий ва Шарқий Европага муқобил йўллар орқали РФдан бошқа ўлкалар газини олиб келиш учун «етарли даражада мослашувчан». Мавжуд вазиятга жавобан, ЕК 2022 йилдан бошлаб инфратузилма паст босимли табиий газни импорт қилиш учун янги қувват билан мустаҳкамланишини таъкидлади.

Айни вақт Австрия Энергетика вазирлиги газ таъминоти кафолати ҳали сақланганини маълум қилди, деб хабар беради “РИА Новости”. Бозор иштирокчилари муқобил газ манбаларига Германия ёки Италиядан кириш йўллари орқали, шунингдек Австрия омборларидан транзит бўйича мурожаат этди.

Газпром 1 январь куни соат 08:00 дан бошлаб «Газпром» ва «Нафтогаз» ўртасида 2019 йил 30 декабрда тузилган беш йиллик шартнома муддати тугаганлиги сабабли Россия газини Украина орқали етказиб беришни тўхтатди. Украина Энергетика вазирлиги мамлакат газ ташиш тизими бундай қарорга олдиндан тайёрланганини маълум қилди. Вазир Герман Галушченко транзит бекати ёпилганини «тарихий воқеа» деб атади.