Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан давлат-хусусий шериклик шартларида автомобиль йўллари бўйлаб пуллик автомобиль тўхташ жойларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда кўп қаватли автомобиль сақлаш жойларини қурилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентиниинг “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида келтирилган.
Шунингдек, мазкур фармонда энг юқори ижара тўловлари ва инвестиция мажбуриятларини таклиф этган, асосан йўл ҳаракати соҳасида инновация лойиҳаларини амалга оширишда тажрибага эга тадбиркорлик субъектларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган, шу жумладан, бозорлар ва савдо комплексларига туташ ҳудудларда жойлашган автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларини давлат-хусусий шериклик шартларида 10 йилга қадар муддатга ижарага бериш қайд этилган.
Ўйлаймизки, мазкур фармон ижроси шаҳаримиз инфратузилмасининг ривожланишига, инвестицион муҳитнинг янада яхшиланишига олиб келади.
ЎзА