Қозоғистонда аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича «Naiza 70» халқаро турнирида ҳамюртимиз Ҳумоюн Тўхтамуродов навбатдаги жангини ўтказди.
Мазкур мусобақанинг асосий кардидан ўрин олган илк тўқнашувда Ҳумоюн Тўхтамуродов камерунлик Франклин Фомевуга қарши октагонга кўтарилди. Қувонарлиси, жангнинг 25-сониясида Ҳумоюн рақибига босим уюштирди ва тезкор нокаут қайд этиб, навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Маълумот учун: Ҳумоюн Тўхтамуродов ММА бўйича «Naiza 68» мусобақасида эронлик Ҳесам Расолини 3 раунд этиб белгиланган жангнинг илк раундида оғритиш усули орқали муддатидан олдин мағлуб этган эди. Спортчимиз бу галги муваффақиятдан сўнг фаолиятидаги ғалабалар сонини 12 тага етказиб олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА