ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида жойлашган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилда туғилган ёшлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 200 нафардан зиёд иқтидорли спортчи 10 та вазн тоифасида гиламга тушиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизғин беллашувлар натижасида жамоавий ҳисоб бўйича Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси биринчи, Тошкент вилояти спортчилари иккинчи, Андижон ва Наманган вилоятлари курашчилари учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА