Россиянинг Мурманск вилоятида “Мурманск-Санкт-Петербург” йўналишидаги йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетди.

Бу ҳақда “Россия темир йўллари” ОAЖ маълум қилди, дея хабар бермоқда “AзерТAЖ” ахборот агентлиги.

Ичида 326 нафар йўловчиси борлиги айтилаётган поезд фавқулодда ҳолатда юк поезди билан тўқнашиб кетган. Бахтсиз воқеа оқибатида жароҳатланганлар билан бирга, қурбонлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Бир қанча вагонлар рельсдан чиқиб кетган. Тўқнашув “Княжная” станциясида содир бўлган.

Айни пайтда воқеа жойига тез ёрдам бригадалари юборилган, фавқулодда хизмат ходимлари ишламоқда.

Г.Сатторова, ЎзА