“Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
— Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;
— Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;
— Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.
Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул тақдим этилади.
ЎзА