Қирғиз Республикасида янги бош вазир тайинланди

Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Одилбек Касималиев ҳукумат раиси – президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди. Мамлакат президенти Садир Жапаров тайинловга оид тегишли фармонни имзолади.
Олдинги бош вазир Оқилбек Жапаров 16 декабрь куни бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан олинган эди.
Қайд этилишича, Касималиев номзоди 18 декабрь куни парламентда бўлиб ўтган йиғилишда Жогорку Кенеш томонидан тасдиқланган. Касималиев депутатларга ўзидан олдинги бош вазир О.Жапаров дастурини давом эттиришга ваъда берган.
Тайинловга қадар Касималиев бош вазирнинг биринчи ўринбосари, шуниндек, 2015-2018 йилларда мамлакат Молия вазирлигини бошқарган.
М.Пирматова, ЎзА