Гандбол: ҳамюртларимиз Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди
235

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида гандбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида ўтаётган Марказий Осиё чемпионатининг ортда қолган тўртинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон жамоаси билан куч синашди.

Чемпионатда 6 очко билан пешқадамлик қилаётган ҳамюртларимиз Туркманистон терма жамоасини 31:22 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу эса миллий терма жамоамиз аъзоларининг умумий очколари сони 8 тага етишига олиб келди. Гандболчиларимиз ҳозирда 8 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА