Синхрон сузувчиларимиз Россияда совриндор бўлди
234

Россиянинг Москва шаҳрида синхрон сузиш бўйича ўтказилаётган Федерация кубоги мусобақасида спортчиларимиз 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиқди.
Нуфузли мусобақанинг микс дуэт йўналишида иштирок этган Вячеслав Руднев ва Анна Ващенко 152.1325 балл тўплаган ҳолда делегациямиз ҳисобига кумуш медални келтирган бўлса, эркаклар орасидаги соло баҳсларида Вячеслав Руднев 119.1333 балл жамғарган ҳолда ўзининг иккинчи кумуш медалига эга чиқди. Ушбу йўналишнинг аёллар баҳсида Анна Ващенко 178.0533 балл билан кучли учликдан жой олди.

Афсуски, ўсмирлар ўртасидаги дуэт тоифасида маҳоратини намойиш этган Дарья Кочнева ва Сабина Маҳмудова тандеми тўртинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, соло йўналишида Сабина Маҳмудовага бироз омад етишмади ва тўртинчи бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА