Разамбек полвон дунёда тенгсиз
206

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Разамбек Жамалов 74 килограммгача вазн тоифасида жаҳон рейтингида пешқадамликни сақлаб қолди.
Нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Разамбек полвон “Париж-2024” Олимпиадаси орқали жамғариб олган очколари эвазига декабрь ойи учун янгиланган рейтингда пешқадамликни ҳеч кимга бермади.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Р.Жамалов йилни рейтинг пешқадами сифатида якунлагани учун Бирлашган кураш иттифоқи (UWW) томонидан 5 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида: Мазкур жадвалнинг -57 кг. вазн тоифасида “Париж-2024” Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби ҳамюртимиз Ғуломжон Абдуллаев ўз вазнида тўртинчи ўриндан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА