Гандбол: Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон пешқадам

255

Бугун, 18 декабрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида гандбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида ўтаётган Марказий Осиё чемпионатининг тўртинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон жамоаси билан куч синашади.

Кун мобайнида шунингдек, Қозоғистон – Тожикистон, Мўғулистон – Покистон жамоалари рўбарў келади. Қирғизистон терма жамоаси учун бугун дам олиш куни сифатида белгиланган.

Ортда қолган 3 та тур ўйинларидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 6 очко билан турнир жадвалини бошқараётган бўлса, кейинги поғоналардан жой олган Қозоғистон 4, Покистон 4, Мўғулистон 2, Туркманистон 2 очкога эга бўлиб турибди. Мусобақада қатнашаётган Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари ҳали бирон бир очко қўлга кирита олмади.

Чемпионатнинг сўнгги тур ўйинлари 21 декабрда бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА