Франциянинг Монпелье шаҳрида дзюдо бўйича клублар ўртасида ўтадиган Европа чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этадиган спортчилар ва жамоалар рўйхати эълон қилинди.
Биз учун эътиборли жиҳати, ўнлаб Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионлари иштирок этадиган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, «Париж-2024» Олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби ҳамюртимиз Алишер Юсупов ҳам Европа чемпионлар лигаси баҳсида ўз омадини синовдан ўтказади.
Эълон қилинган рўйхатга кўра, ҳамюртимиз Алишер Юсупов Чемпионлар лигаси баҳсларида «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилади.
Мусобақада кўҳна қитъанинг 6 та давлатидан 14 та жамоа кураш олиб боради. Мусобақалар 21 декабрь куни бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА