Даъвога телебошловчи Жорж Стефанопулоснинг ёлғон баёнотлари сабаб бўлди, деб ёзмоқда “BBC” ахборот портали.

2023 йили Нью-Йорк фуқаролик суди Трампни 1996 йилда универмаглардан бирининг кийиниш хонасида Элизабет Жан Керроллга нисбатан жинсий зўравонлик қилган, деб топганди.

Судья Луис Капланнинг айтишича, ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, Керролл хоним Трамп уни жинсий зўрлаганини исботлай олмаган.

Жорий йилнинг 10 март куни “ABC News” телеканали журналисти Стефанопулос жонли эфир пайти Трампни “зўрлаш учун жавобгар шахс” деб қайта-қайта такрорлади.

Иш фуқаролик судьяси томонидан кўриб чиқилди ва Трамп фойдасига ҳал бўлди. Телеканал Стефанопулоснинг баёнотлари учун “афсусда” эканлигини билдирган.

Трампнинг даъвосини ҳал қилиш доирасида “ABC News” телеканали AҚШнинг аввалги президентлари қилганидек, даъвогар томонидан ёки унинг учун ташкил этиладиган президентлик фонди ва музейига хайрия сифатида 15 миллион доллар тўлайди.

– Ушбу маблағлар президент кутубхонасини ривожлантириш учун йўналтирилади, -дея хабар беради АҚШ матбуоти. Телеканал шунингдек, Трампнинг юридик тўловлари учун қўшимча 1 миллион доллар тўлашга рози бўлди.

Г.Сатторова, ЎзА