Суриянинг собиқ президенти Башар Асад можаро пайти мамлакатдан қочиб чиқиб кетганидан сўнг илк бор баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, зиддият пайтида Россиянинг Хмеймим авиабазасига етиб келганида, у Дамашқнинг қулагани ҳақида билган. Шундан сўнг у Москва база қўмондонлигига РФга зудлик билан эвакуация қилиниши кераклигини таъкидлаган. Aсаднинг айтишича, у Дамашқда 8 декабрь эрта тонггача қолган.

– Баёнот аввалроқ эълон қилиниши керак эди, -дея қўшимча қилди у. – Aммо ўша пайтдаги вазиятлар, шу жумладан, хавфсизлик нуқтаи назаридан уни эълон қилиш кечиктирилди.

Aсаднинг таъкидлашича, у Латакияга Россия иттифоқчилари билан ҳарбий амалиётларни мувофиқлаштириш учун борган.

– Латакиядаги базага келганимизда бизнинг кучларимиз барча жанговор позициялардан бутунлай олиб чиқиб кетилгани маълум бўлди, – дейди Башар Асад. – Вазият ёмонлашишда давом этди.

Хорижий нашрларнинг ёзишича, Башар Асаднинг ушбу баёноти 16 декабрда эълон қилинган ва эълон қилинган жой “Москва” деб кўрсатилган.

Г.Сатторова, ЎзА