NASA сайти хабарига кўра, Ойда Марсга учиш учун база яратилади ва шундан кейингина Марсга йўл ҳақида гапириш мумкин бўлади. Шу билан бирга, агентлик сайёравий космик дастурларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишга чақириб, давлат маблағларидан воз кечиш ва хусусий инвесторларни жалб қилиш зарурлигини таъкидлайди.

“2024-2044 йилларга мўлжалланган Марсни тадқиқ қилиш дастури” деб номланган ҳужжат NASA илмий миссияси бошқармаси томонидан тайёрланган. Ташкилот шунингдек, энди қизил сайёрани тадқиқ қилишда ёлғиз эмаслигини тан олади. Олимларнинг фикрича, эндиликда бошқа мамлакатлар ҳам Марсни чуқурроқ ўрганиш борасида ҳаракатга киришган.

NASA Марсни тадқиқ қилиш дастури директори Эрик Янсон ҳисоботида таъкидлаганидек, “Марсни тадқиқ қилиш учун янги ва ижодий ечимларни излаш” зарур. Бунга муваффақиятли янги технологияларни жорий қилиш ва сайёрани тадқиқ қилишда салоҳиятли кадрларни тайёрлаш орқали эришиш мумкин.

Г.Сатторова, ЎзА