Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги “WAM” ўз саҳифаларида Ўзбекистондаги энергетика ва қайта тикланадиган энергетика лойиҳалари ҳақида мақола эълон қилди.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари саноат ва илғор технологиялар вазири Султон Аҳмад Ал-Жобир ҳамда энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад Ал-Мазруийдан иборат делегация билан учрашувида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва инвестициявий шериклик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилгани батафсил ёритилган.
Муаллиф Ўзбекистон-БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг бугунги юксак даражаси, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар ва авиақатновлар сони ошаётгани, Бирлашган Араб Амирликлари етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва истиқболли лойиҳалар портфели 20 миллиард долларга етганини эътироф этган.
Шунингдек, барча даражадаги самарали мулоқотларни давом эттириш ва бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА