Оғир атлетика: жаҳон чемпионатида умумжамоада Ўзбекистон кучлилар қаторида

189

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Муросасиз ва шиддатли кечган дунё биринчилиги якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза, жами 6 та медалга эга чиққан ҳолда 70 га яқин мамлакатларнинг миллий терма жамоалари орасида умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси билан биргаликда кучли учликдан жой эгаллади.

Айтиш лозим, Манамадаги жаҳон чемпионатида -89 килограммда Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда бронза медал, -81 килограммда Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда бронза ва икки курашда кумуш, -109 килограммда Руслан Нуриддинов силтаб кўтариш ва икки курашда, Шарофиддин Амриддинов даст кўтаришда олтин медалларга сазовор бўлди.

Медаллар жамғариш борасида 1-ўринни Шимолий Корея, 2-ўринни Хитой терма жамоаси банд этди.

Т.Рўзиев, ЎзА