Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида синхрон сузиш бўйича жаҳон лигаси ўтказилди. Унда «Art&Swim» жамоаси мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Мусобақанинг 13-15 ёш тоифасидаги аралаш дуэт баҳсларида Иван Медведев ва Елизавета Афанасьева тандеми 140.9042 балл жамғарган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Комбо йўналишида «Art&Swim» иккинчи ўриндан жой олди. Шунингдек, соло йўналишида Елизавета Афанасьева бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, жаҳон лигасида «Art&Swim» жамоаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритган ҳолда юртимизга қайтадиган бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА