Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон мунтазам чемпионатидаги навбатдаги ўйинини сафарда Остона шаҳрининг «Иртиш» жамоасига қарши ўтказди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги илк учрашувда «Ҳумо» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда 4:0 ҳисобида зафар қучди. Мазкур муваффақиятдан сўнг, пойтахтимиз жамоаси чемпионатнинг 26 та ўйинида 35 очко жамғарган ҳолда 2-ўринга кўтарилиб олди. «Иртиш» эса 24 баҳсда бор-йўғи 6 очко билан сўнгги 11-поғонада қолди.

“Ҳумо” хоккей клуби навбатдаги учрашувини 23-24 декабрь кунлари “Ҳумо арена” мажмуасида “Almaty” жамоасига қарши ўтказади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, “Almaty” чемпионатда 34 очко билан учинчи поғонада бормоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА