Чехия фуқаролари нафақага 67 ёшдан чиқадиган бўлди

225

Чехия президенти Петр Павел жума куни пенсия ислоҳотига имзо чекди, унга кўра, мамлакатда пенсия ёши босқичма-босқич 67 ёшга кўтарилади, деб хабар берди “České noviny” нашри.

– Президент томонидан имзоланган пенсия ислоҳотида кексалик нафақасига чиқиш ёшини босқичма-босқич 67 ёшгача ошириш, шунингдек, янги тайинланган пенсиялар миқдорини камайтириш назарда тутилган. Бунда демографлар ва иқтисодчиларнинг фикрлари инобатга олинди, -дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ислоҳот пенсия ёшини босқичма-босқич 67 ёшга кўтариш билан бир қаторда, эрта пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган касблар доирасини белгилайди. Бу ерда гап тўртинчи хавф тоифасидаги касблар ҳақида бормоқда (хавфли саноат ишчилари, кон қутқарувчилари, махсус полиция ходимлари, қувур тозаловчилар ва ҳоказо). Улар бошқаларга қараганда беш йил олдин нафақага чиқишлари мумкин.

Ислоҳот, шунингдек, ўртача иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида энг кам пенсияни жорий қилишни кўзда тутмоқда. Бу ҳозир тахминан 45,8 минг крон (тахминан 1,9 минг доллар)ни ташкил этади.

С. Раҳимов, ЎзА