Россия Федерациясининг ТАСС ахборот агентлиги томонидан фотожурналистлар учун ўтказилган халқаро семинарда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА фотомухбирлари ҳам иштирок этди. Ташриф доирасидаги тадбирларга бағишланган фоторепортажлар ЎзА сайтида бериб борилди.

Сафаримизнинг сўнгги кунларида Москвадаги яна бир объект эътиборимизни тортди. Бу “Гостиный двор” деб аталган бадиий галерея бўлди. Кимлар учундир оддий кўринган баъзи нарса-буюмлар бу ерда қимматбаҳо сувенир сифатида жой олган. Маълумот учун таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур галереяга 2023 йилда 40 минг томошабин ташриф буюрган.

Хусусан, кўргазманинг антиқа буюмлар салонини кўздан кечирар эканмиз, турли қимматбаҳо тошлардан ишланган тақинчоқлар, антиквар мебеллар, бетакрор кийим-кечаклар ва бошқаларни учратасиз. Энг муҳими, ушбу қимматбаҳо экспонатлар орасида бебаҳо, қадимий китобларнинг борлиги, қолаверса, шаҳарнинг туристлар кўп юрадиган кўчаларида кўплаб китоб савдо ярмаркалари фаолият кўрсатиши диққатга сазовор.

Қуйида ана шу антиқа буюмлар кўргазмасидан тайёрланган фоторепортажимизни ҳавола этамиз.

Алишер ИСРОИЛОВ,

Сирож АСЛОНОВ,

Зуҳриддин УМРЗОҚОВ(сурат),ЎзА