Самбо: Осиё кубогида 4 та олтин медаль қўлга киритилди

187

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё кубогида мамлакатимиз самбочилари муваффақиятга эришди.

Шиддатли беллашувлар натижасида мамлакатимизнинг ёш самбочилари қитъанинг иқтидорли самбочиларидан маълум вазнларда устунликка эришиб, 4 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу натижа терма жамоамиз аъзоларига умумжамоа ҳисобида 2-ўринни тақдим этди.

Т.Рўзиев,

ЎзА