Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълумотига кўра, 2024 йил ноябрь ойида иккиламчи авто бозорда маҳаллий оммабоп автомобиллар, хорижий люкс моделлар ва электромобиллар нархлари тушиши қайд этилди.
«Onix», «Lacetti» ва «Spark» каби маҳаллий автомобиллар нархи 0,8 фоиздан 5,4 фоизгача арзонлашган.
Электромобиллардан BYD «Han» ва «Yuan Up» русумлари мос равишда 1,6 фоиз ва 2,4 фоизга пасайган. Хорижий люкс моделлар, жумладан, Hyundai «Elantra» ва Kia «Sportage» ўртача 1,5 фоиздан 3,4 фоизгача тушган.
Шу билан бирга, айрим маҳаллий люкс автомобиллар ва янги моделларда сезиларли ўзгариш кузатилмаган.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА