Шу йилнинг 3-15 декабрь кунлари Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

“Маърифат карвони” тадбирларини ташкил этиш учун республикадан иштирок этувчи олимлар, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлардан иборат жами 68 нафарни ташкил этган республика тарғибот гуруҳи аъзолари шакллантириб олинди.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 3-5 декабрь кунлари 12 та ҳудудда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм, Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси мажлисларидаги маърузаларида Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётига эришиш, уни янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар, олдимизда турган муҳим вазифа ва мақсадлар белгилаб берилди.

Ушбу кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш, зиёлилар иштирокида аниқ ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли тарғибот тадбирларини олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу анжуман ва мулоқотларнинг бу йилги якуний босқичлари 11 декабрь куни Самарқанд шаҳрида, 13 декабрь Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, дунё миқёсида ғоявий таҳдид ва ахборот хуружлари кучайиб, одамлар онги ва қалбини эгаллаш борасидаги кураш тобора мураккаблашиб бораётган бугунги кунда маънавий-мафкуравий, жумладан, тарғибот-ташвиқот ишларини самарали олиб бориш, таъсирчанлигини оширишни ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда.

Бу тадбирлар жойлардаги тарғиботчиларнинг билим ва малакасини оширишга, ёшларнинг илмга бўлган қизиқишини уйғотишга қаратилган. Улар жамиятда маърифатни кенг ёйишга ва оммалаштиришга хизмат қилади. Тадбирлар доирасида миллий маданият, тарихий мерос ва анъаналарни кенг тарғиб қилиш, ёшларга ўтмишдаги бой тамаддунларимиз ҳақида маълумот бериш алоҳида аҳамиятга эга.

Мазкур тадбирлар 12 та ҳудудда ўтказилди ва 68 минг 870 нафар иштирокчи қамраб олинди.

Булар – “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, зиёлилар, имом-хатиблар ва ноиблар, маҳалла фаоллари, олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректорлари, мактаб директорларининг ўринбосарлари, хорижий давлатларда таълим олаётган “Эл-юрт умиди” стипендиантлари, талаба-ёшлар.

“Маърифат карвони”нинг мавзуси “Тамаддун, маданият ва маърифат” деб бежиз номланмаган. Зеро “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзуси фақатгина тарихий ва назарий масала эмас, балки ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимизга бевосита таъсир кўрсатадиган муҳим мавзудир. Бунда уч асосий тушунчанинг уйғунлиги жамиятимиз тараққиёти ва фаровонлигининг гаровидир.

“Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзуси фақатгина тарихий ва назарий масала эмас, балки ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимизга бевосита таъсир кўрсатадиган муҳим мавзудир. Бу уч асосий тушунчанинг уйғунлиги жамиятимиз тараққиёти ва фаровонлигининг гаровидир.

Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасидаги “Тамаддун, маданият ва маърифат” доирасидаги анжуманда шу ҳақда батафсил сўз юритилди.

Анжуман доирасида шунингдек, “Буюк аждодлар сиймоси: янги нигоҳ ва замонавий ёндашувлар” деб номланган тадбир ҳам ташкил этилди.

Назокат Усмонова, Ойбек Пардаев (суратлар), ЎзА