Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси, ўзининг мустаҳкам иродаси, юксак матонати ва ишбилармонлик фазилатлари билан қишлоқ аёлларининг бандлигини таъминлаш, даромадларини оширишда ташаббускорлик ва шахсий намуна кўрсатиб келаётгани, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, ёшларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Сурхондарё вилояти Денов туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, тикувчи Юлдашева Дилором Шодиевна «Мардлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев