Қозоғистонда 2025 йил 2-7-январь кунлари “Олмаота – Туркистон – Тошкент – Самарқанд – Олмаота” йўналишини боғлайдиган “Jibek joly” (Ипак йўли) номли туристик поезд йўлга қўйилмоқда.

Қозоғистон Туризм саноати қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, беш кунлик сафар сайёҳларга қадимий шаҳарлар атмосфераси билан яқиндан танишиш имконини беради.

Йўловчиларнинг максимал қулайлиги учун замонавий вагонлар, мазали таомлар, профессионал гид хизматлари ва турли хил экскурция дастури тақдим этилади.

Йўналиш Туркистондаги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси, Аристон бобо мақбараси, Азрет Султон тарихий-маданий қўриқхона-музейи, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси ва Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонини зиёрат қилишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ноябрь ойида “Йўловчи ташиш” АЖ пилот лойиҳа доирасида “Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота” йўналиши бўйича “Jibek joly” туристик поездини жўнатган эди.