АҚШ Конгресси вакиллар палатаси 2025 йил учун мудофаа бюджети лойиҳасини тасдиқлади

333

Қўшма Штатлар Конгресси вакиллар палатаси аъзолари 2025 йил учун (1 октябрдан бошланган) мудофаа бюджети лойиҳасини 884 миллиард доллар миқдорида маъқуллади. Овоз бериш жараёни “C-Span” телеканали орқали жонли намойиш қилиб борилди.

Ҳужжат Ҳинд-Тинч океани минтақасида АҚШ мавқеини кучайтириш, ҳарбийларнинг маошларини ошириш, еттита янги кема қуриш ва мамлакат мудофаа саноати базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсоннинг таъкидлашича, бюджет пуллари Американинг бутун дунё бўйлаб манфаатларини ҳимоя қилишдаги асосий миссиясига йўналтирилади.