Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида физика, тиббиёт, кимё, адабиёт ва иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобел мукофотлари ўз эгаларига топширилди.
“Konsert Huset” биносида бўлиб ўтган маросимда Швеция қироллик оиласи аъзолари, мамлакат Бош вазири Ульф Кристерссон, партиялар ва хорижий давлатлар вакиллари, совриндорлар, шунингдек, кўплаб меҳмонлар иштирок этди.
Сентябрь ойида номи эълон қилинган совриндорларга мукофотларни Швеция қироли Карл Густав XVI топширди.
Унга кўра, туркиялик академик Дарон Acемоғлу, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсон Иқтисодиёт йўналишида мукофотни олди. Шунингдек, Жон Хопфилд ва Жефри Хинтон – физика бўйича, Дэвид Бэйк, Демис Хассабис ва Жон Жампер – кимё фанидан, Виктор Aмброс ва Гари Рувкун – тиббиётда, Хан Канг – адабиёт бўйича Нобел мукофотларини қўлга киритди.
Нобель мукофоти совриндорларига диплом, шу номдаги медаль ва 1 миллион 100 минг долларга яқин пул мукофоти топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япониянинг “Nihon Hidankyo” ташкилотига “денуклеаризация” соҳасидаги фаолияти учун берилди.