AҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп мамлакатда ноқонуний бўлган барча шахсларни, айниқса, депортация қилинганларнинг оила аъзоларини Қўшма Штатлардан чиқариб юборишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда “NBC News” телеканали хабар бермоқда.

Шу билан бирга, у AҚШга болалигида келган ҳужжатсиз муҳожирларнинг ўлкада қолишини таъминлайдиган қонунларни қайта кўриб чиқмоқчи.

Трампнинг оммавий депортация режасини эълон қилиши – унинг президентлик кампаниясидаги асосий ваъдаси эди.

– Биз жиноятчиларни АҚШ ҳудудидан ҳайдаб чиқаришимиз керак, -деди у Кристен Уэлкернинг “Матбуот билан танишиш” кўрсатувига берган интервьюсида.

AҚШнинг Мексика билан чегарасида чекловларни кучайтириш худди 2016 йилдаги каби Трамп сайловолди кампаниясининг асосий нуқталаридан бири бўлди

У шунингдек, AҚШдаги ноқонуний мигрантлар депортацияси бўйича ҳам ўз фикрларини билдириб ўтган. Бу ҳолат Aмерикадаги аралаш иммиграция мақомига эга, ота-оналари ноқонуний, фарзандлари эса AҚШ фуқаролари бўлган тахминан 4 миллион оилага таъсир қилиши мумкин.