Сатурн ҳалқалари 2025 йилнинг март ойигача йўқолади. Бу ҳақда “AзерТAЖ” хорижий ОAВларга таяниб хабар тарқатди.

Ярим йил давомида Сатурн сайёраси Қуёш томон эгилиб, ҳалқаларининг юқори қисмини ёритади. Йилнинг иккинчи ярмида эса ҳамма нарса аксинча бўлади. Сайёра ўқи Қуёшдан узоқлашган, бу ҳолат унинг ҳалқалари пастки қисмини ёритиб туради. Aммо Сатурн ўз орбитасида икки марта тенгкунликни бошдан кечиради, худди Ердаги каби, шимолий ва жанубий ярим шарларга бир хил миқдорда ёруғлик беради.

Тенглик пайтида ҳалқаларнинг четлари Ерга қаратилган, шунинг учун улар кўздан ғойиб бўлади, чунки ҳеч бир томон қуёш нурини акс эттирмайди.

Сатурн ҳалқалари март ойидан кейин яна пайдо бўлади ва 2025 йилнинг ноябрида яна қисқа вақт ичида йўқолади.