ФОТОРЕПОРТАЖ
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергеновнинг “Қорақалпоқ қизи” романи асосида саҳналаштирилган “Жумагул” спектакли тақдимоти бўлиб ўтди.
Спектакль режиссёр Мухтор Рейимов томонидан саҳналаштирилган. Унда қорақалпоқ қизлари орасидан биринчилардан бўлиб, таълим, илм ва фан йўлига қадам қўйган Жумагулнинг тақдири, қийинчиликларга мардонавор кураши саҳна кўриниши орқали ишончли тасвирлаб берилган.
Бош қаҳрамон – “Жумагул” образини Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Сарвиноз Аннақулова ижро этган.
Масқад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА