Мамлакатда жорий қилинган қонунларнинг қай даражада самарали эканини халқнинг ҳаётида бўлаётган ўзгаришлардан англаш мумкин.

Шу кунларда Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби USAID лойиҳаси ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) билан ҳамкорликда хорижий эксперт Томас Роулингс (АҚШ) иштирокида Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари ва фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судьялари учун “Бола ҳуқуқларини судларда ҳимоя қилиш механизми”,“Халқаро стандартлар ва тамойилларни амалда қўллаш”, “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг асосий қоидалари, уларнинг амалда қўлланилиши” каби мавзуларда тренинглар ўтказилмоқда.

Ўқув машғулотлари давомида болаларнинг одил судловга эришиши ва қонун билан зиддиятда бўлган болалар учун алоҳида ёндашишга қаратилган халқаро стандартлар, БМТ Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг тўртта асосий принциплари (омон қолиш ва ривожланиш ҳуқуқи, камситмаслик, болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш жараёнида иштироки) ҳамда Болалар ва ўсмирлар психологияси, уларнинг ривожланиш босқичларини тушуниш, турли ёшдаги болалар билан дўстона мулоқотда бўлиш каби мавзулар чуқур таҳлил қилиниб, амалий жараёнлар билан мустаҳкамланмоқда.

Мусулмон Зиё, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА