Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартибларини белгилаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси таркиби;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиясининг намунавий таркиби;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини шакллантириш ва юритиш учун масъул орган, Реестрни ишлаб чиқиш ва ахборот тизимини қўллаб- қувватлашда буюртмачи ҳисобланади.
Қарорга мувофиқ:
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари давлат хизматларини кўрсатишда ҳамда идоралараро электрон узаро ҳамкорлик қилишда Реестрдан фойдаланиши шарт;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари Реестрга киритиладиган ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.
2025 йил 1 февралга қадар Реестрнинг ахборот тизими тўлиқ ишга туширилади.
ЎзА