“Uzbekistan Airports” компанияси Республика ОИТСга қарши кураш маркази ташаббусини қўллаб-қувватлади ва Ўзбекистоннинг барча аэропортларида “Соғлом турмуш тарзи учун” акциясини ўтказди.
Акция доирасида хориждан ташриф буюрган йўловчиларга тест-тасмалари воситасида ОИВ инфекциясига бепул экспресс-тест текширувидан ўтиш таклиф қилинди.
Акциядан кўзланган мақсад – одамларнинг аксарият қисмини тест текширувларига қамраб олиш, аҳолини ушбу касаллик, уни аниқлаш, даволаш ва ҳимояланиш усуллари тўғрисида хабардорлик даражасини оширишдан иборат.
“Uzbekistan Airports” компаниясининг маълумотларига кўра, жами 12 кун ичида республика аэропортларида 1080 нафар киши экспресс-тест текширувидан ўтган. Шу билан бирга, “Uzbekistan Airports” компанияси ва унинг таркибига кирувчи корхоналар Республика қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда донорлар кунини ўтказади. Шу куни компания ходимлари донорлар қонига муҳтож беморларни қўллаб-қувватлаш учун қон топширади.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.