Тарих такрорланмоқда(ми)?

Бугун Жанубий Корея парламенти мамлакат президенти Юн Сок Ёль ва ҳарбий ҳолат жорий этишда иштирок этган бошқа масъулларни муддатидан олдин ҳибсга олишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.
Миллий ассамблея 10 декабрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ ҳодисага алоқадор бўлган асосий саккиз кишини, жумладан, давлат етакчиси Юнни тезроқ ҳибсга олишни талаб қилувчи резолюцияни 191-сон билан қўллаб-қувватлади. Сўровга 288 нафар депутатнинг 94 нафари қарши чиқди, уч нафари эса бетараф қолди.
Парламентдаги Бирлашган демократик партия фракцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Пак Сон Жун президентнинг ҳарбий ҳолатни жорий этишдан асосий мақсади – конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришдан иборат эканлигини айтди.
– Шу муносабат билан Юн ҳамда “ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш жинояти”даги бошқа сиёсий шахслар имкон қадар тезроқ ҳибсга олиниши керак, – дея таъкидлади мухолифат партияси вакили.
Мусулмон Зиё, ЎзА