Шу ҳафтада Москвада бўлиб ўтадиган  МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг мажлисида Ғарб санкциялари шароитида ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади. Бу ҳақда РФ Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

– Россия Федерацияси раислигида бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида Ғарб мамлакатлари томонидан қўлланилган санкция чекловлари шароитида МДҲга аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ҳамда маданий-гуманитар алоқаларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилади, -дейилади РФ Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарида.

Унда айтилишича, Россия  2024 йилда Ҳамдўстликка раислик қилмоқда. Москва раислигида 150 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.