Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилинди. Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб, 2025 йил 7 январга қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, йўловчи ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар ҳам ўрнатилади. Уларга 50 фоизгача тақдим этиладиган чегирма амал қилмайди.

Авиачипта харид қилаётганда талабалар МyGov.uz орқали олинган ёки таълим муассасасидан берилган уларнинг ўқиши тўғрисидаги маълумотномани тақдим қилиши керак.

М.Тошқораева,

ЎзА