Бугун, 10 декабрь куни Хитойнинг Уси шаҳридаги «World Taekwondo Center Stadium» мажмуасида таэквондо WТ бўйича аралаш жамоавий дастурда жаҳон кубоги финал босқичи ўтказилади.
Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси чорак финал босқичида Ҳиндистон термаси билан рақобатлашади. Агар ушбу тўқнашувда жамоамиз ғолиб чиқса, ярим финалда хитойлик таэквондочилар билан финал йўлланмаси учун даянга чиқади. Мазкур жангларда терма жамоамиз таркибида Жасур Жайсунов (80 кг), Шуҳрат Салаев (+80 кг), Феруза Содиқова (67 кг) ва Гулсанам Алижонова (+67 кг) жангларга киришади.
Маълумот ўрнида: Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида ўтказилган «Катта дубулға» саралаш мусобақасида Жасурбек Жайсунов олтин, Шуҳрат Салаев эса кумуш медални қўлга киритиб, «Катта дубулға»нинг асосий босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА