7 нафар боксчимиз Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилади

395

Бугун, 10 декабрь куни Таиланднинг Чиангмай шаҳрида ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг аёллар йўналишида ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Қувонарлиси, ушбу кун давомида Ўзбекистон аёллар бокс терма жамоасининг 7 нафар вакили Осиё чемпионати финалида рингга кўтарилади. Жанглар Тошкент вақти билан соат 12:00 да бошланади.

Боксчиларимизнинг финалдаги рақиблари билан танишинг:

-48 кг: Фарзона Фозилова – Линҳ Чи Нго (Вьетнам) 12:00,

-52 кг: Феруза Казакова – Свитлана Уманска (Украина) 12:30,

-54 кг: Азиза Ёқубова – Натнича Чонгпронгкланг (Таиланд) 12:45

-57 кг: Нигина Ўктамова – Пунраве Руенрос (Таиланд) 13:00,

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Ҳуипинг Юан (Хитой) 13:45,

-75 кг: Азиза Зокирова – Лина Ванг (Хитой) 14:15,

+81 кг: Олтиной Сотимбоева – Елдана Талипова (Қозоғистон) 14:45.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА