Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италиянинг янги элчиси Пьергабриеле Пападиа де Боттинини қабул қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Учрашувда стратегик ҳамкорлик кун тартибидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди. ТИВ раҳбари элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида изчил қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
55 ёшли дипломат 2020-2024 йилларда юртимиздаги Италия элчихонасига раҳбарлик қилган Агостино Пиннанинг ўрнига тайинланди.
ЎзА