БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик айтишича, ташкилотнинг Суриядаги махсус элчиси Гейр Отто Педерсен араб давлатидаги вазият юзасидан Эрон, АҚШ, Россия, Туркия каби давлатлар билан доимий алоқада бўлиб турибди. Дюжаррик журналистларга Педерсеннинг Суриядаги турли партиялар, шунингдек муҳим халқаро тузилмалар билан учрашувлари ҳақида ҳам гапириб берган.

Маълум бўлишича, Элчи Женевада ўт очишни тўхтатиш бўйича махсус йиғилиш доирасида Россия, Туркия ва АҚШ вакиллари билан учрашув ўтказгани, кеча тунда эса Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Али Асғар Ҳожи ҳамда Сурия ТИВ раҳбари Бассам Ал-Сабоҳ билан ҳам телефон орқали гаплашган.

Бундан ташқари Педерсен тез орада Доҳага боради. Унинг барчага мурожаати Суриядаги кескинликни сусайтириш, оддий аҳолини ҳимоя қилиш ва қон тўкилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурия бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказгандан бир кун ўтиб, Махсус элчи ушбу араб мамлакатидаги вазият ёмонлашгани хусусида маълумот бериб, Остона келишувининг кафил давлатлари ва Қўшма Штатлар ХКнинг 2254-резолюциясига мувофиқ вазиятни яхшилиш учун ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.

Дамашқ, Россия, Хитой ва Жазоир талабига кўра, Кенгаш Сурия шимоли-ғарбида террорчи гуруҳлар ҳужумлари авж олгани сабабли мамлакат армиясини босқинчилар қўлга киритган ҳудудларни қайтариб олиш учун қарши ҳужумга ўтишга чақирди.